Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЎЛИБ ҲАМ ҚУТИЛА ОЛМАЙСАН…

ЎЛИБ ҲАМ ҚУТИЛА ОЛМАЙСАН…

Марҳумлар исломофоблар сабаб азият чекмоқда.

Канаданинг Квебека вилояти бош вазири Филипп Куйяр мусулмон қабристони тўғрисидаги вазиятга аралашишига тўғри келди. Гап шундаки, минтақанинг аҳоли пунктларидан бирида диний кам қатлам бўлган мусулмонларга ўз марҳумларини дафн этиш учун қабристон ташкил этишни рад қилишди.

Муқаддас Апполинарий шаҳарчасида мусулмон қабристонини жойлаштириш бўйича маҳаллий референдум ўтказилди. 19 та қарши овоз билан 16 шаҳар мусулмонларга қабристон қуришга рухсат бермади, бу эса ўз навбатида Канада жамиятида шов – шувларга сабаб бўлди, дея хабар беради CTV Newsга таянган ҳолда IslamNews.

Вазиятга Квебека бош вазири Куйяр аралашишга мажбур бўлди – унинг сўзларига кўра, минтақа мусулмонларининг қабристонга эҳтиёжи бор ва референдумнинг бундай натижалари таажжуб уйғотади, устига – устак Квебека мусулмонлари яқинда содир бўлган фожеадан ҳали ўзларига келиб улгурганлари йўқ – исломофоб террористнинг масжидга ҳужуми.

Вилоят бош вазири ҳокимият бу муаммога ечим топишга ҳаракат қилишига ва мусулмонларнинг диний мансублигига кўра ҳуқуқлари поймол бўлишига йўл қўйилмаслигига ваъда берди.