Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Уламолар маникюр ҳақида фатво чиқаришди

Уламолар маникюр ҳақида фатво чиқаришди

Дар ул-улум Ҳинд Ислом академияси муслималарга тирноқдаги лак билан намоз ўқиш мумкин эмаслигини яна бир бора эслатиб қўйди. Музаффарнагар аҳолисининг тирноқдаги лаклар ҳақидаги саволига нисбатан шайхлар фатво чиқаришди.

Мурожаат қилувчилар аёллар тирноқларини бўяб юриши, тирноқларни узун қилиб ўстириб юриш мумкин ёки мумкинмаслигини сўрашди.

Саволга жавобан ҳинд уламолари лак унинг таркибида ҳаром моддалар бўлмаса мумкинлиги, лекин тирноқдаги лак билан муслима намоз ўқий олмаслиги, чунки таҳорат олганда тирноқларнинг остига сув ўтмайди. Шунинг учун намоздан олдин тирноқдаги лакларни ўчириб ташлаш талаб этилади. Мусулмонлар кунига 5 маҳал намоз ўқишларини ҳисобга оладиган бўлсак, лакни қўйиб, уни ўчириш учун кимёвий бирлашмадан шунчалар тез-тез фойдаланиш саломатлик учун зарар келтириши мумкин.

Шунингдек, уламолар эркаклар ҳам, аёллар ҳам тирноқларини узун қилиб ўстириб юриш мумкин эмаслигига тушунтириш бердилар, уларни 40 кундан ортиқ муддат давомида ўстириб юриш тақиқланади, дея хабар беради IslamNews.

Ўз ўрнида, Сахаранпурлик Саид Исҳоқ Гаура муслималарга лак ўрнига хнадан фойдаланишни тавсия қилди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan