Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Уйсизлар билан бир дастурхон атрофида – ҳаёт йўли ва Аллоҳ ҳақида

Уйсизлар билан бир дастурхон атрофида – ҳаёт йўли ва Аллоҳ ҳақида

Эфиопиялик қочқин Йешиворк Меконнен фожиали тарзда ёниб кетган Гренфелл кўп қаватли уйнинг яқинида жойлашган Лондоннинг ал – Манар масжидида ўтириб, ўзининг мураккаб ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. 31 яшар аёл Аллоҳнинг уйидан жой берилгунига қадар автобус кутаётгандай кўриниб, вокзалда ётиб юришга мажбур бўлган. Масжид ал-Манар бу йил Wест Лондон Миссион хайрия ташкилоти томонидан амалга ошириладиган уйсизларга ёрдам бериш дастурига қўшилди, хабар беради БуззФеедга таянган ҳолда ИсламНеwс.

Бу дастур доирасида масжид, черков ва синагоглар миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар уйсиз, ночор инсонларни таомлантиришади ва ётоқ жой билан таъминлашади. Аллоҳ уйининг меҳмонлари ўзларининг ҳаёт йўлларини ҳикоя қилишади ва уларга руҳий кўмак кўрсатилади.