Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қуйичирчиқ тумани «Олмазор» жоме масжиди қурилиши жараёни билан танишилди

Қуйичирчиқ тумани «Олмазор» жоме масжиди қурилиши жараёни билан танишилди

Бугун – 2019 йилнинг 8 октябрь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев ҳамда мазкур қўмита масъул ходими Зулхайдар Султонов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акром Қўчқоров ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовлар Қуйичирчиқ туманидаги “Олмазор” жоме масжидига ташриф буюриб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма бергандилар, шунга кўра 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинганди. Қуйичирчиқ туманидаги “Олмазор” жоме масжиди ҳам ана шу дастурга мувофиқ замонавий ва намозхонлар учун барча қулайликлар ва шарт-шароитларни ўз ичига олган ҳолда қурилмоқда.
Масжидга ташриф буюрган мутасаддилар қурилиш жараёнини кўздан кечириб, маслаҳатлари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар ҳамда фаоллар билан суҳбатлашдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan