Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Уйда ҳам буюк ажр бор

Уйда ҳам буюк ажр бор

Авваллари уйда ўтирганлар дангаса ишёқмас дейилар эди. Бугун эса уйда ўтирганлар, ниқоб тақганлар ва шифокорларни тавсияларига амал қилаётганлар энг кўп савобли иш қилаётганлардир. Сўзимиз оддий бўлиб қолмаслиги учун баъзи мисолларни ўрганиб чиқайлик. Намоз Аллоҳ ва унинг Расули саллаллоҳу алайҳи ва васалламнинг кўрсатмаларига мувофиқ қиём, рукуъ ва сажда намознинг фарзларидан, лекин шифокорлар намозхонга баъзи бир сабабларга кўра эгилиш мумкин эмас деса, Ислом уламолари бир овоздан ўтириб ёки имо-ишоралар билан намоз ўқишга рухсат берадилар.

Баъзи бир одамлар диний илми бўлмаганлигиданми, Аллоҳга таваккал дея ниқобсиз кўчага чиқиши ёки шифокорлар тавсиясига амал қилмай бепарволикка йўл қўйишмоқда. Аслида Аллоҳга таваккал қандай бўлади?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши:

«Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккул қилайми ёки қўйвориб таваккул қилайми?» деди. Бас, у зот:

«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккул қил», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Хулоса шуки, биз ҳам аввал шифокорлар тавсиясига риоя қилиб, Аллоҳга таваккал қилмоғимиз лозимдир.

Тошкент тумани «Хамд» жоме масжиди имом хатиби С. Жўрақулов