Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚУДДУС МУФТИЙСИ АЛ-АҚСО МАСЖИДИ АТРОФИДАГИ ВАЗИЯТ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ҚИЛДИ

ҚУДДУС МУФТИЙСИ АЛ-АҚСО МАСЖИДИ АТРОФИДАГИ ВАЗИЯТ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ҚИЛДИ

Aл-Ақсо масжиди атрофидаги можароларга барҳам берилди ва мусулмонлар яна муқаддас даргоҳда ибодат қилишни бошлайдилар, дея баёнот берди Қуддус муфтийси Муҳаммад Хусайн.  

“Вазият аслига қайтди. Биз Ал-Ақсода ибодат қиламиз”, – деб эълон қилди раҳнамо.
Деярли икки ҳафталик танаффусдан кейин Ал-Ақсодаги намоз яна тикланди.

Сал илгарироқ Исроил ҳукумати масжидга кираверишда ҳар қандай назорат воситаларини қўллашдан воз кечганлиги маълум бўлди.

Бу хабарни минглаб фаластинликлар умумий хурсандчилик билан қарши олишди, Қуддус кўчаларида оммавий тантаналар уюштиришди.