Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қуддус атрофидаги аянчли можаролар

Қуддус атрофидаги аянчли можаролар

АҚШ президенти Доналд Трамп барча мусуслмон мамлакатлари раҳбарлари ва Рим Папасининг эътирозларига қарамасдан, Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилди, хабар беради Reuters. Унинг сўзларига кўра, бу қадам давлатнинг фаластин – исроил муаммоларни ҳал қилишдаги янги йўлидир. У 20 йилдан буён илгариги президентлар орқага суриб келган ишни амалга оширганлигини таъкидлади. Шунингдек, у Америка элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича режани ишлаб чиқишга буйруқ берди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилинишига кескин норозилик билан баёнот берди. 13 декабрь куни Истанбулда шу муносабат билан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг шошилинч саммити ўтказилиши режалаштирилди. Бу ҳақда Туркия президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда, Sabah газетаси хабар беради. Маълумотга кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған ИҲТга аъзо мамлакатларнинг раҳбарларига таклифномаларни жўнатди ва “Қуддус вазияти юзасидан амалга ошириладиган умумий чора-тадбирлар бўйича бир фикрга келиш”га чақирди.

АҚШ президентининг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши Фаластин ва бутун Яқин Шарққа нисбатан уруш эълон қилинганлигини англатади, дея таъкидлади Буюк Британиядаги Фаластин вакили Мануэл Хассассиан.

“У Яқин Шарққа уруш эълон қиляпти. 1,5 миллиард мусулмон ва бир неча юз миллион насронийга қарши уруш эълон қиляпти. Улар ҳеч қачон муқаддас қадамжоларининг Исроил қўл остида бўлишига рози бўлишмайди”, – таъкидлайди, хусусан, дипломат.