Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қуддус араб туризмининг пойтахти

Қуддус араб туризмининг пойтахти

Фаластин Қуддуснинг араб туризми пойтахти деб тан олинганлигидан мамнун бўлди. Туризм ва сайёҳлик бўйича агентликлар араб ассоциацияси Қуддусни араб туризми пойтахти дея эътироф этди. Бу бирлашманинг саммитларидан бирида эълон қилинди.

Ассоциация раҳбари Фахд ал-Фахиднинг таъкидлашича, ушбу қарор ташкилотнинг араб дунёсида Қуддуснинг тарихий ва диний аҳамиятини ҳамда араб аҳолисининг шаҳар билан алоқасини ёритиш манфаатини намойиш этади.

Фаластин ҳукумати ушбу қарорни жуда юқори баҳолади. Quds Pressнинг хабар беришича, Фаластин туризм вазирлигида бу қадам орқали “Америка президенти Доналд Трампнинг АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақидаги қарорига араб давлатларининг қаршилиги” кўрсатилиши ва араб мамлакатларида истиқомат қилувчиларни Қуддусга янада кўпроқ ташрифи таъминланишига умид қилинмоқда.