Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚУДДУС 2018 ЙИЛДА ЁШЛАР ИСЛОМ ПОЙТАХТИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ҚУДДУС 2018 ЙИЛДА ЁШЛАР ИСЛОМ ПОЙТАХТИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ислом конференциясининг ёшлар билан мулоқот ва ҳамкорлик форуми бошлиғи Элшад Исгандаров ва Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибриил Ражублар Қуддусни 2018 йилги ёшлар пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – муқаддас шаҳарга ёшларни жалб қилиш ва уларнинг диққатини мусулмон зиёратгоҳлари ҳимоясига қаратишдир. Қуддус борасида ислом бирдамлигини қўллаб – қувватлаш, фаластин халқига ҳамжиҳатликни ошириш даркор”, – деди Исгандаров.

Ражубнинг хабар беришича, келишувга мувофиқ ташкил этиладиган турли хил тадбирларга 400 000га яқин шаҳар аҳолиси жалб этилади. Қуддусликлар ва меҳмонлар ўртасидаги шахсий мулоқотларга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда.

“Келишув фаластинликларнинг Қуддусга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди”, – дейди фаластинлик фаоллардан бири. Унинг фикрига кўра, ал – Ақсо масжиди олдидаги майдон тадбирларни ўтказиш учун энг мақбул жойдир.