Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Уддабурон пенсионер “терроризм” учун судланган илк фуқаро бўлди

Уддабурон пенсионер “терроризм” учун судланган илк фуқаро бўлди

Чехияда 71 ёшли Яромир Балдага нисбатан ҳукм ўқилди. У 2017 йилда мусулмонларни обрўсизлантириш мақсадида теракт саҳналаштирган эди.

Суднинг чиқазган қарорига мувофиқ уддабурон пенсионер 4 йил умрини қамоқда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда кесилган дарахтлар Праганинг шимолидаги темир йўлларга қўйиб кетилганлиги оқибатида иккита поезд издан чиқиб кетган эди. Яхшики, ҳеч кимга зиён етмаганди. Воқеа жойидан “Аллоҳу Акбар” ёзилган варақалар топилганди. Балда буни мусулмонларнинг қилмиши сифатида кўрсатишга қанчалар уринмасин, тергов варақалар айнан у томонидан ташлаб кетилганлигини аниқлади. Сўроқ вақтида пенсионер ўзининг мақсадларини яшириб ўтирмади – у исломофоб қарашлар остида мазкур жиноятни содир этган.

Қизиқарлиси шундаки, Балда “терроризм” учун судланган Чехиянинг илк фуқаросидир.