Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / Қуда инсофли бўлса, исрофга ўрин қолмайди

Қуда инсофли бўлса, исрофга ўрин қолмайди

Хайрли ниятлар ила пок оила қурганларнинг хонадонлари осмонида саодат қуёшини порлатиб қўювчи, ал Қуддус, ас Салом, ал Азиз, ар Раззоқ, ал Ваҳҳоб, ал Фаттоҳ, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таборак ва таолонинг пок номини дилга жо қилиниши ҳаммамизга аён.-Ё раббимиз Аллоҳ! Бандаларинг берган неъматларингга шукрлар қилган ҳолда,Ўзингга илтижо қилиб, тўйларга етказишини сўраймиз.

Кекса отахону онахонларимиз ҳам
“Набирамнинг тўйини кўриб қолсам эди”
, деб Ўзингдан умид қилади. Ё Аллоҳ! Бандаларига неъмат, ризқ ва кушойиш берувчи ёлғиз меҳрибон- Ўзингсан, руҳ бахш этувчи ҳам Ўзинг, бандаларига сездирмай ўз лутфу эҳсонини етказиб турувчи карамли, саҳоватли, кечиримли Зот ҳам Ўзингсан! Ҳар бир умидвор бандангни тўйга етказ. Умид ушалган кунда, шодлик эшиклари очилган онда, кибру ҳаводан ўзларини тийган ҳолда тўйларини Ўзинг рози бўлган тартиб ила, исрофсиз, ортиқча дабдабасиз ҳолда ўтказган хонадонларга марҳаматларингни янада кўпроқ ёғдир. Омийн, йа Раб ал-оламийн.
Хурсандчилик хабари етган онда “Аллоҳ ҳаммани тўйга етказсин…”, “Топганингиз яхши тўйларга буюрсин…” –  деб  дуо қиламиз. Биз ҳам бошқаларга шу саодатни тилаймиз.
        Тўйларга узоқ йиллар ҳам моддий, ҳам руҳий томондан тайёргарлик кўришимиз барчага маълум.
Ҳар бир ота-онанинг энг интиқлиқ билан кутадиган орзуларидан бири фарзандларининг никоҳ тўйларини ўз қўллари билан уюштириш, унда бош-қош бўлиш, келган меҳмонларни эса кўнглини олиб уларни хурсандчилик билан кузатиб қўйишимизни орзу қиламиз..
Ўзбекона тўйларимиз ўтказиш бўйича аниқ тавсиялар йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Аввал айтганимиздай, тўй – кўнгил иши. Кўнгилни эса ақл бошқаради. Яна бир гап: кўнгил талаб қилувчи дабдабали, серчиқим қилиб ўтказилиши ҳам исрофнинг кўринишларидан биридир. Ҳар бир шаҳар-қишлоқнинг тўйга ҳос ўз одатлари, удумлари мавжуд бўлиб, афсус шундаки, асосий эътиборни дастурхон безашга қаратиб, яхши урф-одатларимизни унутилишга маҳкум этяпмиз. 
 Ўрни келганда айтиб ўтайлик: тўй ҳаракати жараёни ҳам ёшлар тарбиясига, дунёқарашига таъсир этади. Бошқача айтсак, бу ҳам тарбиянинг бир тури. Шу боис ота-она тўй ҳаракатини бошлаганида аввало ўз имкониятини чамалаб кўриши ва шунга қараб маросимнинг даражасини, ўтказиш тартибини белгилаб олиши лозим.
Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.
Муқаддас динимиз Исломда исроф қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Ўз Каломида:

وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلاَ تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”, деб айтган (Аъроф, 31).
Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларни қадрига етмаслик гуноҳдир.
Бундан ташқари, тўйларда сарфланаётган ортиқча маблағлар ёш келин-куёвларнинг келажак ҳаётларида асқотадиган зарур ишларга сарфлангани маъқулдир.
Бир донишман айтган экан “Саховатли бўл, аммо исроф қилма- тежамкор бўл, лекин бахил бўлма”.”Исроф саҳийлик эмас, тежамкорлик баҳиллик эмас” .Тежамкор киши пулини керагидан ортиқ сарфламайди ва бундай кишилар асло фақир бўлмайдилар. Инсон ўзига керакли, фақат ҳожатига етарли либос кийиши керак. Мода ортидан қувиб, сон-саноқсиз кийим-кечак ва турли либосларни сотиб олиш исроф ва бу такаббурликка олиб боради.
       “Маслаҳатли тўй тарқалмас “ нақлига таянган ҳолда икки инсофли қуда келишуви асосида фарзандларимизнинг никоҳ тўйларини ортиқча исрофгарчилик, дабдабаларсиз маҳалла фаоллари маслаҳатларига таяниб ўтказилса, ёшларимизнинг никоҳлари барокатли бўлиб улардан солиҳ фарзандлар дунёга келади.
Кераксиз одатларнинг пайдо бўлуви ва изсиз йўқолуви сиз билан бизнинг онгимизга, виждонимизга боғлиқдир. Кибр ва манманликдан озгина чекинсак, олам-олам савобга эришамиз ва хонадонимизнинг чексиз саодатга етмоғини таъминлаймиз. 

Бекобод шаҳар Бош имон хатибининг
Хотин-қизлар масалалари бўйича  
ёрдамчиси  Н.М.Раҳмонбердиева