Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Учта дўст

Убайд ибн Умайр айтади: Бир кишининг учта дўсти бўлиб, улар ҳалиги кишига бир-биридан кўра яқин эди. Унинг бошига бир мусибат тушди ва яқин дўстларидан бирини учратиб қолди ва унга: “Эй, фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, сен менга ёрдам беришингни хоҳлайман”, деди. Шунда у: “Мен буни қила олмайман”, деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўсти олдига борди ва: “Эй, фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, сен менга ёрдам беришингни хоҳлайман”, деди. Дўсти айтди: “Мен сен билан хоҳлаган жойинга бирга боришим мумкин, фақат манзилинга етиб боргач, мен ортимга қайтаман ва сени тарк қиламан”. Сўнгра энг яқин дўсти олдига борди ва: “Эй, фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, сен менга ёрдам беришингни хоҳлайман”, деди. Дўсти эса: “Мен сен билан қаерга борсанг бирга бораман, қаерга кирсанг бирга кираман”, деб жавоб берди.

Ушбу дўстларнинг биринчиси инсоннинг ўз оиласига қолдирган моли бўлиб, унинг ортидан  бирор бўлаги ҳам эргашмайди. Иккинчиси – оиласи ва қариндошлари. Улар киши билан қабригача боради, кейин ортга қайтадилар ва уни ташлаб кетадилар. Учинчиси эса кишининг қилган амаллари бўлиб, улар инсон билан доим бирга. Инсон қаерга борса, бирга боради ва қаерга кирсаҳам бирга киради.

 

Ҳони Ҳожининг “Солиҳ ва солиҳалар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди
имом хатиби Нусратуллаев Абдулбосит таржимаси.