Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаж-2019 ташкилий қўмитаси бўлғуси ҳожилар билан учрашув ўтказди

Ҳаж-2019 ташкилий қўмитаси бўлғуси ҳожилар билан учрашув ўтказди

Бугун – 2019 йилнинг 30 июлида муқаддас Макка шаҳрида Ҳаж-2019 ташкилий қўмитаси бўлғуси ҳожилар билан учрашув ўтказди.


Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси Жасур Акромов, шу қўмита ходими Муҳаммадбобур Юлдошев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари зиёратчиларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар бердилар. Хусусан, Ҳаж арконлари, ибодат тартиблари, ҳожининг, умуман, мўмин-мусулмонларнинг одоб-ахлоқи масалаларига батафсил тўхталдилар. Шунингдек, Ҳаж зиёрати давомида ҳожилар учун яратилган шароитлар, ибодатларни эмин-эркин адо этиш учун ташкил этилган барча қулайликлар ҳақида маълумот берилди.


Тадбир давомида ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Учрашув қизғин руҳда, ҳожилар учун манфаатли бўладиган тарзда ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan