Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / УЧ МИЛЛИОНГА ЯҚИН МУҲТОЖЛАРГА ҚУРБОНЛИК УЛАШИЛДИ

УЧ МИЛЛИОНГА ЯҚИН МУҲТОЖЛАРГА ҚУРБОНЛИК УЛАШИЛДИ

Туркия Қизил ярим ой жамияти Қурбон ҳайити муносабати билан 125 минг дона қора мол гўштини дунёнинг 33 мамлакатидаги муҳтожларга улашди, дея хабар беради ташкилот раҳбари Керем Киник. Жумладан, Покистоннинг 200 мингга яқин ночор аҳолисига 14 минг дона қора мол гўшти тарқатилди. Шунингдек, Нигерия аҳолиси учун 14 минг, Чад аҳолисига 5250, Буркина-Фасода 3500, Суриянинг Аазаз шаҳрида 2000, Ироқлик ёрдамга эҳтиёжмандлар учун 1050, Фаластинда 420 дона қора мол қурбонлик сифатида берилди.