Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўқувчилар маънавий тарбиялилик бўйича синовдан ўтказилади

Ўқувчилар маънавий тарбиялилик бўйича синовдан ўтказилади

БАА ҳукумати мамлакат бўйича маънавий тарбияни баҳолаш бўйича синов ўтказишни режалаштирмоқда. Бу дунё бўйича биринчи марта йўлга қўйилаётган амалиётдир. UAE Moral Education Programme вакиллари 28-30 январь кунлари Абу-Дабида ўтказилган конференцияда маънавий тарбияни баҳолашнинг стандартларини намойиш этди.

Ушбу тест синов тариқасида БААдаги 70 та мактабларда 10 минг нафар 3, 5, 7 ва 9-синф ўқувчилари учун ўтказилиши режалаштирилди.

Муҳаммад ал-Наймий – дастур раҳбарининг таъкидлашича, янги лойиҳага кўра ўқувчиларнинг манбаларни англаши ва ўқув дастурининг самарадорлиги даражасини аниқлаш бўйича психометрик тест ўтказилади.

Ўқувчининг индивидуал ўзлаштириш баҳоси билан биргаликда, янги синов орқали янада кенгроқ жиҳатлар тестдан ўтказилади, аниқланган натижалар орқали мактаблар ва ўқув дастурлари таққосланиб, фойдаланишга энг самарадор тажрибалар аниқланади ва дастурлар яхшиланади, дея хабар беради Edarabia.