Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди

Тошкент вилояти имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03.12.2019 санали, 6810-сонли хати асосида жорий йилнинг 09 декабрь куни Тошкент вилоят халқ қабулхонаси катта мажлислар залида вилоятдаги барча имом-хатиб ва имом ноиблар иштирокида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди.

Унда Тошкент вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари А.Қўчқоров “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Ўзбекистонда сайловлар тизими: хорижий тажриба ва миллий уйғунлик” (маъруза), Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори Д.Раҳимжонов “Дунёнинг диний-конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили” (маъруза), Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси Л.Турсунов “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари” (семинар тренинг), Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси Ш.Тухтиев “Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар” (маъруза) ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Х.Турматов “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” (семинар тренинг) мавзуларида сўзга чиқдилар.

Тадбир якунида маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.
Тадбирнинг якуний қисмида вилояти бош имом-хатиби Х.Турматов барча ходимлар эътиборига тизимда кузатилаётган ва мавжуд муаммолар, камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ҳам сўз юритиб, унда жумладан ҳар бир ходим ўз касбий маҳорати мунтазам равишда ошириб бориши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.