Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / У ерда ҳам мусулмонлар яшайди…

У ерда ҳам мусулмонлар яшайди…

Замонавий ҳамжамиятда мусулмонлар деярли ҳамма ерда истиқомат қилади. Баъзи минтақаларда Ислом жуда узоқ асрлик илдизга эга бўлса, баъзиларида мусулмонлар жамияти нисбатан яқинда пайдо бўлган. Барчага маълумки, Лондон, Нью-Йорк, Париж ва Берлин шаҳарларида мусулмонлар жамоаси мавжуд, Eastern Eye портали “У ерда ҳам мусулмонлар яшайди…” рукни остида ўқувчиларни ажаблантирадиган рўйхатни эълон қилди. Мусулмон маданияти Ер куррасининг ҳар бир бурчагига етиб борган. Қуйида келтириладиган ҳудудлар ҳақида қичқача маълумот, турли-туман ва мураккаб тарих ҳақида ҳикоя қилинади.

Мусулмон манбаларида Исландия ҳақида илк маълумотлар XII асрга оиддир. Араб олими Муҳаммад ал-Идрис ўз асарларида бу замин ҳақида ёзган. Лекин мусулмонлар бу ерда XVII асрларда пайдо бўла бошлаган. Бугунги кунда бу ерда 400га яқин киши Ислом динига эътиқод қилади. Уларнинг кўпчилиги мамлакат пойтахти ва йирик шаҳри – Рейкьявикда истиқомат қилади ва ишлайди. Айнан шу ерда Исландиядаги ягона масжид ҳам жойлашган.

Хитой ярим автоном шаҳар-штати Макао бугунги кунда Осиёнинг қимор бўйича пойтахти сифатида барчага машҳур ҳисобланади. Бу ердаги биринчи мусулмонлар савдогарлар бўлган. Улар ўз ишларини бир неча юз йиллардан бери олиб бормоқдалар. Ҳозирги кунда Макаода 10 000га яқин мусулмонлар яшайди ва меҳнат қилади. Афсуски уларнинг аксари қиморхоналарда хизмат қилади. Улар орасида Бангладеш, Индонезия ва Покистонликлар кўпчиликни ташкил этади.

Сицилия – Жанубий Италиянинг қирғоқларида жойлашган катта орол бўлиб, у ерда қачонлардир дунёнинг энг машҳур мусулмон жамоалари яшаган. Сицилия амирлиги 902 йилдан 1061 йилгача ҳукм сурган, кейин эса орол бошқаруви византияликлар қўлига ўтган. Ҳозирги кунда Сицилияда минглаб мусулмонлар истиқомат қилади, уларнинг аксари бу ерда бир неча асрлардан бери яшаб келади.

Бразилия – у ердаги мусулмонларнинг аниқ сони маълум эмас, чунки бу давлат статистикаси юритувига киритилмаган. Лекин экспертларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 35 000 дан 500 000 гача Ислом динига эътиқод қилувчилар доимий равишда истиқомат қилади. Бразилияда илк мусулмонлар XVI асрда пайдо бўлган. Ҳозирги кунда асосий бразилиялик мусулмонларнинг яшаш ҳудуди Сан-Паулу – мамлакатнинг иш пойтахти ҳисобланади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan