Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тузалишига умиди йўқ болаларни қарамоғига олаётган мусулмон

Тузалишига умиди йўқ болаларни қарамоғига олаётган мусулмон

Лос Анжелеслик 62 ёшли мусулмон Муҳаммад Бзиканинг ҳикояси ижтимоий тармоқларда жуда катта таассурот уйғотди. Гап шундаки, у тузалишига умид йўқ бўлган болаларни улар ҳаётининг сўнгги кунларини меҳр, илиқлик ва ғамхўрлик билан тўлдириш мақсадида ўз қарамоғига олмоқда.

Муҳаммад ўзининг олийҳиммат фаолиятини ногирон – болалар билан ишлаш бўйича мутахассис сифатида 1980 – йилларнинг охирида бошлаганди. Бу давр мобайнида у турмуш ўртоғи билан 10 нафар болани сўнгги манзилга кузатди, уларга ҳаётларининг сўнгги дамларигача ғамхўрлик қилди.

Муҳаммад ўз уйига ота – онаси томонидан воз кечилган болаларни олиб келади. Агарда у бўлмаганда, ҳамма томонидан тарк этилган бу гўдаклар касалхонада бутунлай ёлғизликда ҳаётдан кўз юмган бўлардилар. У сабаб кўпчилик болалар оила, ота – она меҳри ва ғамхўрлиги нима эканлигини ҳис эта олаяптилар.

Муҳаммаднинг турмуш ўртоғи бу дунёни тарк этганига ўн йилдан ошиқроқ муддат ўтган бўлсада, у фаолиятини тўхтатагани йўқ. Бугунги кунда ёлғиз ўзи ҳам боқиб олган болалари – уларни у ўзининг фарзандларидай кўради, ҳам ўзининг 19 ёшли болаликдан ногирон ўғли – Одамга ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Ҳозирда Муҳаммаднинг қарамоғида 16 ёшли туғма фалаж ва кар – соқов қиз бўлиб, у доимий қаровга муҳтож ва унинг “ота”си буни тўлалигича таъминлай оляпти, дейди қизчанинг шифокори.

Муҳаммадни таниганлар уни буюк қалб эгаси, дея таърифлашлари бежиз эмас. Ўлимга мубтало бўлган болаларга ўз умрини нега бағшида қилганлиги ҳақидаги саволга, Муҳаммад, ҳар бир боланинг оиласи бўлиши даркор, дея жавоб беради.