Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тўрт тилда тафсир чоп этилди

Тўрт тилда тафсир чоп этилди

Туркия дин ишлари бошқармаси болгар, ўзбек ва африканинг икки халқи тилида (чева ва шона) муқаддас Қуръони Каримнинг тафсирини нашрдан чиқазди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар беради. Шу тарзда, Қуръон барча учун ҳаммабоп бўлиши учун эълон қилинган “Қуръон барча тилларда” лойиҳасининг ижроси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади – Қуръоннинг чин ҳақиқатини бутун дунёга етказишдан иборатдир. Китоблар турли мамлакатлардаги мусулмонларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бошқарманинг бўлими томонидан чоп этилмоқда. Болгар тилидаги нашр Болгарияда Муфтийлик ва Дин дирекцияси билан ҳамкорликда тарқатилади. Ўзбек тилидаги тафсир Ўзбекистонлик мухлислар билан бир қаторда, ундан ташқаридагилар учун ҳам тарқатилади. Туркия дин ишлари бошқармаси томонидан Африка, Лотин Америкаси ва Осиё-Тинч Океани минтақаси мамлакатлари дин уламолари билан ўтказилган саммит доирасида мусулмонларнинг эҳтиёжлари таҳлил қилинди. Унинг натижаларига кўра, муқаддас Қуръонннинг тафсири Африканинг чева ва шона тилларида чоп қилинди, улар Зимбабве ва Малавининг мусулмонларига тарқатилади. Кейинги йилда бошқарма форс тилида тафсир нашр этишни режалаштирган.