Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тўрт нафар масжидга зарар етказилди

Тўрт нафар масжидга зарар етказилди

Буюк Британия полицияси Бирменгемдаги тўрт масжидга уюштирилган ҳужум юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ўтган кеча Бирменгемдаги тўрт масжидга зарар етказилди, биноларнинг ойналари синдириб ташланди. Бу ҳақда Уэст-Мидлендс графлигининг полицияси хабар беради.

“Ўтган кечада уюштирилган ҳужумларнинг мотиви нима эканлиги ҳозирча маълум эмас”, – деди полиция вакили Дейв Томпсон.

Полиция берган баёнотга кўра, полицияга биринчи ҳолат юзасидан маҳаллий вақт бўйича жума куни тонгида (05:30) хабар берилди. Номаълум киши темир билан масжидлардан бирининг ойналарини синдириб ташлаганлиги хабар қилинди. Кейин эса яна бир шунга ўхшаш хабар келди. Шундан сўнг, полиция шаҳарнинг масжидлар жойлашган ҳудудларини кўздан кечира бошлади ва тўртта ибодат масканларига талофат етказилганлиги маълум бўлди.

Дейв Томпсон полиция жиноятчиларни аниқлаш бўйича керакли чораларни кўраётганлигини айтди.

Буюк Британия Ички ишлар вазири Сажид Жавид масжидларга уюштирилган ҳужумлар ҳақида гапирар экан, нафратомуз муносабатларга жамиятда ўрин йўқ эканлигини ва бу ҳеч ҳам қабул қилинмаслигини таъкидлади.