Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Турли дин вакиллари бўлган Янги Зелландия аёллари жума куни ҳижоб кийишади

Турли дин вакиллари бўлган Янги Зелландия аёллари жума куни ҳижоб кийишади

Янги Зеландиянинг фаол аёли давлатнинг барча аёлларини мудҳиш исломофобик хунрезликнинг қурбони бўлган мусулмонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жума куни ҳижоб кийишга чақирди.

“Ҳамжиҳатлик рўмоллари” акцияси ташкилотчиси Анна Томас Янги Зеландия аҳолисига жума куни кўчага рўмолда чиқишни таклиф қилди. У бу ўзини мусулмонлар ўрнида ҳис қилиш, уларни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлайди. Чунки Крайстчерчдаги масжидларда амалга оширилган терактлар мусулмонларнинг юракларига қаттиқ қайғу, қўрқув ва хавф туйғусини солиб қўйди. Янги Зеландиялик мусулмонлар бу кунга қадар исломофобиянинг шу даражада қабиҳ, ваҳшиёна муносабатига дуч келмаган эдилар.

“Мен ўйланиб қолдим, бу жума ҳаммамиз рўмол ўраб, муслима опа-сингилларимизнинг ёнида туриб, уларга нисбатан ҳурматимизни, эҳтиромимизни изҳор қилсак нима бўлади”, – дейди Томас, келтиради newshub.co.nzга таянган ҳолда IslamNews.

Ўз навбатида, Янги Зеландияда истиқомат қилаётган муслималар бу таклифдан жуда мамнун бўлишди ва ҳамдардлик, ҳамжиҳатлик учун миннатдорчиликларини изҳор этишди.

“Ҳижоб кийган муслималар кўчага чиқар эканлар кўпинча ҳадиксирайдилар. Улар билан ёнма-ён рўмол ўраб биргаликда юриш уларни қўллаб-қувватлашнинг, руҳий далда беришнинг энг яхши усулидир”, – дейди муслималар ташкилотининг вакили Насрин Ҳаниф.