Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған ислом оламидаги таълим тизимига бағишланган тадбирда навбатдаги танқид билан чиқиш қилди. Бу ҳақида Cumhuriyet нашри хабар беради.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мусулмон мамлакатларидаги асосий муаммолардан бири саводсизлик бўлиб қолмоқда.

Хусусан, “Саводсизлик ислом оламининг энг катта муаммоларидан биридир. Дунёдаги мусулмонларнинг ярмидан кўпроғи ўқиш ва ёзишни билмайди. Ислом давлатлари таълим эҳтиёжлари учун бюджетнинг атиги 1 % ажратадилар. Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда, бу жуда ҳам кам кўрсаткич”, – дея таъкидлади у.