Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тунис “меҳмондўстлиги” сабаб 2 миллиард долларга бойийдиган бўлди

Тунис “меҳмондўстлиги” сабаб 2 миллиард долларга бойийдиган бўлди

Саудия Арбистонининг шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Тунисда уни “меҳмондўстлик” билан кутиб олишгани учун мамлакатга 2 миллиард АҚШ доллари берди. Маълумотларга қараганда, Яқин Шарқ мамлакатларидаги ташрифлари мобайнида уни яхши қаршилашмаган. Унинг обрўси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабаб тушиб кетганлиги барчага маълум.

Таъкидланишича, ташрифдан мақсад айнан обрў-эътиборини кўтаришдир. Сал илгарироқ ОАВда Тунисда шаҳзода ташрифига нисбатан норозилик акциялари ўтказилганлиги хабар қилинган эди. Шунга қарамасдан, шаҳзоданинг ташрифи амалга ошди. Islam-todayнинг ёзишича, шаҳзода Тунисга 2 миллиард доллар инъом этибгина қолмай, фойдали нархларда нефт етказиб беришни ҳам ваъда қилган

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan