Бугун Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида Тошкент халқаро ислом академиясида ўз касбий маҳоратларини ошираётган Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатиблари пойтахтимизда барпо этилган “Сузук ота” мажмуасини зиёрат қилиб, мажмуанинг кеча ва бугуни билан яқиндан танишдилар. Зиёрат асносида Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан Сузук ота ҳазратлари хотирланиб, муҳтарам Юртбошимиз, қадрли халқимиз ҳамда юртимизнинг бугун ва эртаси учун хайрли дуолар қилинди.


