Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Тубанлик

Яқин бир танишим ҳикоя қилиб берди.

Бир киши, аёл эмас, эркак киши дўстининг уйига меҳмон бўлиб борибди. Дўсти уни меҳмон қилиш учун келин томонидан юборилган мебель ва сарполар жойлаштирилган хона сари бошлабди. Меҳмон хонадаги келин томонидан юборилган мебельларни отни силагандек ювво-о-о-ш силаб: “Дўстим, қудага ялчибсан, қудага!”, дермиш.

Менимча, бундан ортиқ тубанлик бўлмаса керак… Бундайлар эртага қандай қайнота бўлиши мумкин…

Бугун айрим жойларда қиз чиқариш ота гарданидаги катта ташвиш бўлиб қолди, десак, муболаға бўлмас… Бугун келиннинг сарпосига қараб, унга баҳо берадиганлар талайгина. Иш пишиқроқ бўлсин, деб сарпони тафтиш қилиш учун Махсус Ҳайъатни ҳам аввалдан тузиб қўядиганларга нима дейсиз… Шундай ҳолларда мазкур ҳайъатга Худонинг ўзи инсоф берсин, дейишдан бошқага ожиз қоласан киши…

Аслида сарпо, тўй харжлари мисол ишларнинг барча-барчаси куёв бўлмиш томоннинг шарафли вазифаси эканлигини ҳамма билади! Бироқ, …

 

Зангиота тумани бош имом-хатиби
НУРАЛИ Мавланов