Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Туб аҳоли ва мигрантлар: депрессиядан ким кўпроқ азият чекади

Туб аҳоли ва мигрантлар: депрессиядан ким кўпроқ азият чекади

Экспертлар қочоқ ва мигрантларнинг аҳволини тадқиқ этишди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илк бора Европа ҳудудида истиқомат қилаётган қочоқлар ва мигрантларнинг саломатлиги тўғрисидаги комплекс баёнотни эълон қилди.

Маълум қилинишича, ЖСС ташкилоти экспертлари умумий аҳолиси 900 миллиондан кўп бўлган 53 мамлакатда тадқиқот ўтказди. ЖСС ташкилоти Европа минтақавий бюроси Миграция ва саломатлик дастури бошқарувчиси Сантино Северенининг таъкидлашича, баёнотнинг катта қисми юқумли касалликларга бағишланган.

Аҳамиятлиси шундаки, қочоқ ва мигрантларнинг юқумли касалликлар билан хасталаниши улар яшаётган мамлакатдаги ўртача кўрсаткичлардан юқори эмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, мигрантлар туб аҳолига нисбатан соғломроқ ва ёшроқ эканлиги ҳам маълум бўлди. Руҳий соғломликка келсак, бунда ҳолат унчалик ҳам яхши эмас. Тадқиқотга кўра, қочоқ ва мигрантларда депрессия ва безовталик билан боғлиқ ҳолатлар 3-5 баробар кўпроқ кузатилади.