Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тўқнашувлар гирдобида қолган болалик

Тўқнашувлар гирдобида қолган болалик

ЮНИСЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори Герт Каппеларенинг ёзма баёнотида таъкидланишича, Ямандаги можароларнинг оқибатлари тобора аянчли тус олмоқда, улардан болалар жиддий азият чекмоқда.

Тўқнашувлар таъсир этаётган Яманнинг 31 ҳудудида 1,2 миллионга яқин болалар яшайди. Каппеларенинг хабар беришича: “2018 йил 13 декабрда имзоланган Стокгольм шартномасидан бери Яман болаларининг аҳволи деярли ўзгаргани йўқ. Яманда ҳар куни 8 нафар бола ҳалок бўлади ёки жароҳат олади. Кўпчилик болалар шунчаки кўчада ўйнаб юрган жойида ёки мактабга кетаётиб қурбон бўлди”.

Халқаро ҳамжамиятга Яман болалари учун зарур бўлган 542 миллион доллар ажратишни сўраб мурожаат қилган Каппеларе, тўқнашув тарафдорларини зўравонликни тўхтатишга чақирди.

TRTнинг хабар беришича, БМТ бугун Женевада Ямандаги ижтимоий инқироз сабаб мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро конференция ўтказмоқда.