Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Тўқликка шўхлик

Тўқликка шўхлик

Бошқармада ўтказилиши режалаштирилган мажлисга кетаётган эдим. Ҳайдовчи ёши катта киши эди. Суҳбатлашиб, юртимизда бири биридан зўр ва чиройли автоуловларни кўпайиб кетгани, олдинлари бундай уловларни Она юртимизда ишлаб чиқарилиши нари турсин, уларга миниш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганини айтиб, бахтиёр кулиб қўйди.

Бир лаҳза жим турди…

Кейин: “Таксиларни кўплигини айтмайсизми… Лекин нонкўр ва тарбиясизлар ҳам талайгина-да”, деб бошини энг-сўлга қимирлатиб қўйди ва бир воқеани гапириб берди:

“Яқинда йўл четида уч нафар йигитлар турган экан. Уларнинг бири кўлини такси тўхтатгандек, автоуловлар йўналишига узатиб турар эди. Мен унинг олдига келиб, уловимни тўхтатдим.

Ортимдан яна иккита ҳамкасбларим ҳам умид билан тўхташди.

Мен уларга “Йўл бўлсин, йигитлар!, десам: “Йўқ-йўқ… Кетаверинг, амаки! Кўйлагим эгнини шимараётган эдим”, дейди.

Индамадим… Секин юришни бошлар эканман ҳалиги йигит шерикларига қарата: “Ана, тўхтайди, деб айтдим-ку!”, дея қаҳрамонлик кўрсатгандек биргалашиб бахтиёр ва баланд овозда кула бошладилар.

Ҳа, олдинлари битта машина шунчаки тўхтаса, унинг олдига ўнта одам чопиб келарди.

Бугунчи… Битта одам илтимос эмас, таклифдек кўл узатса уч-тўртта машина кетма-кетликда тўхтайди. Яна олти-еттитаси ҳам тўхташга тайёр-у, умид йўқлигидан йўлида давом этаверади.

Шу ўринда қуйидаги шеърни келтирмоқчиман:

شكر الإلـــــــــــــــــه نعمة، موجبة لشكره،

فكيف شكري لبره، و شكره من بره.

 

Яъни, “Аллоҳга шукр қилишнинг ўзи ҳам Яратганнинг бир неъмати бўлиб, (бу фазилат)Унга яна шукр қилишни тақоза этади.

Шундай экан, мен ожиз банда қандай қилиб У зотнинг неъматлари шукрини адо этай-ки, унга шукр қилишнинг ўзи ҳам унинг бир неъмати бўлса…”.

Мазкур йигитларнинг қилмишини тўқликка шўхлик ва маънавиятсизлик, дея атайдилар.

Зангиота тумани бош имом-хатиби
НУРАЛИ Мавланов