Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Мақолалар / Тровеҳ намозининг жисмоний фойдалари

Тровеҳ намозининг жисмоний фойдалари

Муқаддас Рамазон ойи кечаларида ўқиладиган намоз таровеҳ намози деб аталиши барчамизга маълум. Ушбу ибодат жуда катта мукофотларга эга бўлишга сабаб бўлиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Қуръони Каримда бизларга Аллоҳ таолонинг буйруқларида ҳикмат борлиги ва тафаккур қилганлар, Унинг марҳамати ва раҳматига эришиши такрор – такрор уқтирилади.

Жисмоний нуқтаи назардан, биз рўза тутган пайтимизда, одатда, ортиқча юкланган жигаримизни овқат ўзлаштиришдан озод этамиз ва бунинг ўрнига жигаримиз ортиқча ёғларни ўзлаштира бошлайди, улардан организм учун “ёқилғи” сифатида фойдаланади. Шунингдек, рўза пайтида жигар токсинларни (заҳарли моддалар) ишлаб чиқади. Улар Рамазон ойида мусулмон кишини қийновчи бош оғриғи, кўнгил айниш, оғиздан нохуш хид келиш ва теридаги қичишишлар кўринишида намоён бўлади.

Айнан мана шу аломатларни биз таровеҳга олиб келамиз. Оғир иш кунидан кейин бу жамоат намозига истар – истамас қўшиладиганлар топилади, десак муболаға бўлмайди. Лекин маълум бўлишича, бош оғриғи ва кўнгил айниши бўлган толиққан инсон учун айнан мана шу намоз керак экан. Ва мана шу ерда фанга мурожаат қилиш лозим. Барчамизнинг организмимизда лимфатик тизим мавжуд, уни баъзан тананинг канализацион тизими деб ҳам аташади. Чунки унинг асосий вазифаси токсинларни чиқазиб юборишдир. Лимфатик тизим токсинларни жамлайди ва уларни бартараф қила оладиган органларга жойлайди, мисол учун, тер билан чиқиб кетишини таъминлайдиган терига ёки нафас чиқариш орқали йўқ қила оладиган ўпкага ёхуд уларнинг таъсирини йўқотадиган жигарга. Бизнинг лимфатик тизимимиз ноёбдир. Унда фаолият юритишини таъминлайдиган юракникига ўхшаш насослар йўқ. Токсинларни танамизнинг турли хил органларига ташувчи суюқлик, ёки лимфа, фақатгина бизнинг мушакларимиз ишлаганда ва юрагимиз урганда ҳаракат қилади.

Мана таровеҳ намозининг нозик ҳикмати қаерда яширинган. Кечки оғир таомдан кейин (ифторликларда енгил овқатланишимиз мумкинми?! Узоқ давом этган рўзадан кейин ошқозон учун ҳар қандай енгил таом ҳам оғирлик қилиши мумкин эмасми?!) диванда ястаниб ётиш ўрнига таровеҳ намозини ўқисак, ундаги ҳаракатлар сабаб, лимфатик тизимга токсинларни (уларни чиқариб юборадиган органларга) ташишига кўмаклашган бўламиз. Натижада эса, Рамазонни ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом тарзда якунлаймиз.

Маълумотлар асосида Бекобод тумани

“Амиров Дадахон” жоме масжиди имом-хатиби

А.Саиджахонов тайёрлади