Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Трампнинг ўйини иш бермади

Трампнинг ўйини иш бермади

БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишга доир АҚШнинг қарорини бекор қилишга доир резолюция қабул қилинди. Ҳужжатни 128 мамлакат қўллаб – қувватлади, 9 нафари қарши овоз берди, яна 35 та давлат бетараф қолди. Бир қанча давлат вакиллари овоз бериш натижалари шаън ва суверенитет сотилмаслигини исботлаганлигини айтишмоқда. Овоз беришдан салгина олдин АҚШ президенти Доналд Трамп унинг қарорига қарши резолюцияни қўллаб – қувватлаган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиши билан таҳдид қилган эди. Шунга қарамасдан тарихий аҳамиятга молик қарор қабул қилинди.