Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Тожсимон вирус: Аллоҳга қайтиш вақти келмадими?
Koronavirus

Тожсимон вирус: Аллоҳга қайтиш вақти келмадими?

Коронавирус ўлим билан келмади. Балки, ўлик қалбларга Аллоҳга қайтиш вақти етганини эслатиш ва ўлимдан олдин уйғотиш учун келди.

Ҳа азизлар мусулмон инсон доимо яхшилик узрадир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Қоқилмагунча ҳалийм бўлмас. Тажриба кўрмагунча ҳакийм бўлмас»

Бошимиз узра турган бу балодан қайғуга ботмайлик, аксинча яхшиликни, ҳикматни қидирайлик. Келган бу вабо сабабидан карантинда уйимиздамиз.

Карантин бу, сизу биз учун кўзимизнинг нури бўлган азиз фарзандларимизга меҳримизни улашиш учун, таълим-тарбияси билан шуғулланиш учун, диний ва дунёвий билимларини ўзлаштиришини шахсан назорат қилиш учун берилга фурсатдир.

Ҳа азизлар, авваллари оила, бола чақа деб уларни келажагини ўйлаб, ширин ташвиш, ҳойу-хавасларни деб, оиламизга меҳр беришга вақтимизни қизғондик. Ахир улардан шунчалар узоқлашдикки, бўйи етиб ёши йигирмадан ўтган хаттоки ўттизга кирган фарзанларимиз, мусулмоннинг ёш гўдаклари билиши керак бўлган «мусулмонмисан?, ғусулда нечта шартбор?, ўзи ғусл нима?» каби энг оддий бўлган саволларга кўпчилиги жавоб беролмайдиган бўлиб қолишди.

Энди вақтимиз бор озгина тин олиб, бошқа ташвишларни четга суриб, фарзандларимиз билан шуғулланиб ота-оналик бурчларимизни адо этайлик.

Бир уйда яшаб бошимизда давлат бўлган ота-оналаримизга, бола-чақа деб озгина вақтимизни ажратолмас эдик.

Карантин бу, сизу биз учун ота-онамизга меҳримизни бериб дуосини олиш, оиламизга турмуш ўртоғимизга ёрдамлашиш, фарзандларимиз таълим-тарбияси, илм олиши, уларнинг қизиқишлари билан шуғулланишга вақтимизни сарфлаш учун берилган фурсатдир.

Карантин бу, сизу биз учун яшаб ўтган ҳаётимизга назар солиб, қилган хато ва гуноҳларимизга Аллоҳга астойдил ёлвориб тавба қилишга, берган неъматларига шукур айтишга, тафаккур қилишга, китоб ўқиб илмимизни оширишга, маънавиятимизни юксалтиришга берилган фурсатдир.

Олмалиқ шаҳар «Рамазони шариф» жоме масжиди ноиб имоми А.Мирзахмедов