Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тожикистонда ажримларнинг асосий сабаби эълон қилинди

Тожикистонда ажримларнинг асосий сабаби эълон қилинди

Ижтимоий тармоқлар оилавий ажримларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги эътироф этилди. Тожикистон аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғи эри ёки хотинининг ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишидан норози. Бу ҳақда ўтказилган ижтимоий сўровномага асосланиб, Ёшлар масалалари бўйича республика қўмитасида маълумот берилди.

“Озоди” порталининг хабар беришича, сўровнома иштирокчиларининг 20 % ижтимоий тармоқлар оилавий муаммо ва ажримларнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. Тадқиқот натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган диний соҳа хизматчилари уларга ҳам жуфтининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўтиришидан норози бўлиб кўплаб фуқаролар мурожаат қилишини таъкидладилар. Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларда эр-хотинлар оила учун, фарзандлари учун бир-бирларини кечиришлари лозим. У хорижда ўтказилган тадқиқотлар оиладаги тотувлик 90 % ўзаро бир-бирини тушунишга, фақатгина 10 % ташқи омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатганлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда Тожикистонда 71 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилган, 10 минг оила эса ажрашган. Ажримнинг кенг тарқалган сабабларидан – эрта никоҳ ва эркакларнинг бошқа давлатларга меҳнат қилиш учун кетиши кўрсатилди.