Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тожикистон ҳукумати ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади

Тожикистон ҳукумати ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади

Тожикистон давлат ветеринария назорати хизмати барча гўшт маҳсулотлари етказиб берувчиларни мамлакатга ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотлари олиб кирилиши тақиқланганлиги ҳақида огоҳлантирди. Эндиликда мамлакатга фақатгина ҳукуматнинг аккредитацияси билан гўшт олиб кириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, гўшт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи – ташкилотларга Давлат ветеринария назорати хизматининг махсус комиссияларининг ташрифи таъминланади. Шунингдек, барча олиб кирилаётган гўшт маҳсулотларида “ҳалол” тамғаси бўлиши шарт.

Спутник порталининг хабар беришича, Тожикистон Global Muslim Travel Index рейтингида ҳалол туристик хизматлари бўйича 26-ўринни эгаллаган.