Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тозалик хизматчилари учун махсус масжид

Тозалик хизматчилари учун махсус масжид

Индонезияда кутилмаган жойда – Ғарбий Яванинг Бантар Гебанг ахлат тўплаш ҳудудида масжид барпо этилди. Масжиднинг очилиш маросимида ҳокимият аъзолари, хусусан, Жакарта губернатори Анис Басведан ҳам иштирок этди ва ахлат тўплаш мажмуасида меҳнат қилаётганларни ибодат қилишлари учун жойга эга бўлганликлари билан табриклади.

Маҳаллий ОАВга Атроф-табиий муҳит агентлигининг раҳбари Иснав Ҳожининг берган интервьюсида таъкидланишича, тозалик хизматчилари объектив сабабларга кўра иш вақтида одатий масжидларга бора олмас эди, шу сабабли бу ерда махсус масжид фойдаланишга тақдим этилди.

Аҳамиятлиси шундаки, масжид ахлатхонадан фойдаланиш қоидаларини бузган индонезия компанияларидан биридан ундирилган жарима ҳисобига барпо этилди.