Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаж товламачилари қўлга олинди

Ҳаж товламачилари қўлга олинди

Туркманистонда Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнатиш учун пора талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Туркманистон телевиденияси хабар қилади. Ушбу жиноятнинг тафсилотлари ҳақида мамлакат бош прокурори Ботир Атдаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълумот берди.

2018 йилнинг июлидан 2019 йилнинг июлига қадар мансабдор шахслар гуруҳи Ҳаж зиёратига жўнатиш учун жуда кўп миқдорда пора олган. Олиб борилган суриштирув, тергов натижаларига кўра гумондорлар жиноий жавобгарликка тортилди. Тергов давомида улардан жуда кўп миқдорда пул, квартира, автомобил ва бошқа мол-мулклар олиб қўйилган. Шунингдек, йиғилишда судланувчилар ўз айбини тан олганликлари ва қилган қилмишларидан пушаймон эканликлари, келгусида бундай ишга қўл урмасликлари акс эттирилган видео намойиш этилган.