Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкет вилояти масжидларининг навбатдаги хайрияси

Тошкет вилояти масжидларининг навбатдаги хайрияси

Садақа қилиш дўзах оловидан сақлашнишга сабабдир.

Ҳазрати Адий ибн Хотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гарчи яримта хурмо билан бўлса-да дўзахдан сақланинг», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Барчамизга маълумки, бутун инсоният коронавирус билан бирга, иқтисодий инқирозга ҳам қарши курашаётганини ҳаммамиз кўриб, кузатиб турибмиз. Камига Бухородаги қаттиқ шамол талофати ҳамда Сардобадаги сув тошқини халқимизнинг иқтисодий аҳволига таъсир ўтказмай қолмади. Бироқ юртимиздаги саховатпешаларимиз бугунги ҳолатни тўғри баҳолаб, бирдамликда ҳаракат қилмоқдалар. Зеро, инсон мусибат етган биродарига ҳамдард бўлиши динимиз талаби, инсонийлик вазифасидир.

Жумладан, Тошкент вилоятидаги масжидлар томонидан ҳам навбатдаги хайрия ишлари амалга оширилди. Унда Зангиота тумани «Фатҳ»жоме масжиди тўрт юз йигирма миллионга яқин озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга тарқатди.

Қолаверса, «9май Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан, Тошкент вилоятида 2 жаҳон уруши ва фронт ортида ҳамда Афғон уруши қатнашчиларига ҳам ҳайр эхсонлар етказиб берилди.

Шунингдек, Бўка тумани «Жонжигит қори» жоме масжиди ўн миллион сўмлик ҳамда «Валиғунд» жоме масжиди томонидан қарийб уч миллион сўмлик озиқ-овқат, кийим кечак маҳсулотлари Сирдарё вилояти Сардоба қишлоғи сув тошқини оқибатида Бўка туманига келган фуқароларга тарқатилди.

Тошкент вилоятида жами тўрт юз ўттиз икки миллион етти юз эллик минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 500 та кам таъминланган оилаларга ҳамда «Сардоба» сув омборининг бир қисми ўпирилиб кетгани оқибатида талофат кўрган фуқароларга етказилди.

ЎМИ Тошкет вилояти вакиллиги ахборот хизмати