Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН МАККАГА ЖЎНАБ КЕТДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН МАККАГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Бугун 2017 йилнинг 12 август куни Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароламиздан бир гуруҳи ҳаж амалини бажариш учун Маккага учиб кетди.

Зиёратчиларнинг 96 нафари Зангиота туманидан, 34 таси – Қибрай туманидан, 36 нафари – Ангрен шаҳридан, 14 таси – Бўстонлиқ туманидан, Олмалиқ шаҳри ва Оҳангарон туманидан – 19 тадан.

2017 йилдаги ҳаж мавсумида Тошкент вилоятидан жами 510 нафар фуқаронинг ҳаж амалини бажариши режалаштирилган.

Зиёратчиларнинг қалбларидаги қувонч, шодлик, айни дамда, бу масъулиятли амални адо этишдаги ҳаяжон шундоққина сезилиб турибди. Уларни яқинлари, қавму қариндошлари, дўсту биродарлари муқаддас Умр сафари – Ҳаж зиёратига кузатиб қўйишди.

Ҳожиларимизнинг амалларни бенуқсон адо этиб, Аллоҳ ваъда қилган савоблардан баҳраманд бўлишларини дуо қилиб сўраб қоламиз.

Тошкент вилоятидан навбатдаги гуруҳнинг кетиши 17 августга мўлжалланган.