Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятида яна бир масжид янги кўринишга эга бўлади

Тошкент вилоятида яна бир масжид янги кўринишга эга бўлади

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби маънавий ҳаётнинг янгиланиш жараёни, туб ўзгаришлар даври бошлаб берилди, динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Охирги пайтларда дин равнақи, соф Ислом таълимотини аҳолига етказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мусулмонларни хушнуд қилиб, уларнинг таҳсинига сазовор бўлмоқда. Бу, айниқса, янги масжидларнинг барпо этилиши, эски ва таъмирталабларининг қайта барпо этилиши ва таъмирланишида яққол ўз ифодасини топмоқда.

Амалга оширилаётган ана шундай хайрли ишларнинг давоми ўлароқ куни кеча Бекобод шаҳридаги «Нўъмон ибн Собит» жоме масжидининг янги биноси қурилишига табаррукона дастлабки ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу масжиднинг янги биносига биринчи ғиштни қўйиб бердилар ва барча саховатпеша юртдошларимиз ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

“Нўъмон ибн Собит” жоме масжиди замонавий ва кўркам ҳолда қайта қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Унда намозхонлар учун барча қулайликлар, керакли шарт-шароитлар яратилиши лойиҳалаштирилган.

Ўз ўрнида, Бекобод шаҳри аҳолиси ҳам ушбу масжиднинг қайта қурилаётганидан мамнун эканликларини изҳор қилиб, юртимизда халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар давомли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилдилар,