Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятида масжидлар сони яна биттага кўпайди!

Тошкент вилоятида масжидлар сони яна биттага кўпайди!

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 2018 йилнинг 27 апрель куни бутун Тошкент вилояти, айниқса, Қуйичирчиқ тумани, шунингдек, дин биродарлари учун хурсанд бўлиб, дуолар қиладиган мўмин-мусулмонлар учун яна бир қувончли ҳодиса содир бўлди.

Тошкент вилоятидаги масжидлар сони яна биттага ортиб, Қуйичирчиқ туманидаги “Дўстлик” жоме масжиди муборак жума кунида тантанали равишда очилди ва у ерда илк Жума намози адо этилди.

Очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Исҳоқжон домла Бегматов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ташриф буюрдилар ва расмий гувоҳнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиб, фойдаланишга топширилаётган жоме масжиди намозхонлар учун манфаатли бўлишини таъкидладилар.

Жума намози асносида юртимиз ривожи, динимиз равнақи, халқимиз осойишталиги, хонадонларимиз баракасини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўз навбатида, намозхонлар ҳам яратилаётган шароитлардан жуда мамнун эканликларини изҳор қилдилар.