Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрдилар

Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрдилар

Аввал хабар қилганимиздек, 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Илгарироқ Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва отинойилар Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва киносаройга ташриф буюрган эдилар.

Жорий йилнинг 26-29 ноябрь кунлари режага мувофиқ вилоятимизда фаолият юритаётган диний соҳа вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрдилар. У ерда улар Академиянинг ташкил этилиши тарихи, фаолияти ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар билан атрофлича танишдилар. Давлат бошқаруви академияси етиштираётган юқори малакали кадрлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Ушбу ташриф диний соҳа ходимларида жуда яхши таассуротлар қолдирди.

Маданий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ кейинги манзил Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланади. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan