Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар

Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва отинойилар 2018 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар.
У ерда улар Миллий кутубхона тарихи, фаолияти билан танишар эканлар, мамлакатимизда замонавий кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ташкил этиш ва янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишлар билан таништирилдилар. Шунингдек, диний соҳа вакиллари учун янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бой илмий мерос ва замонавий манбаларнинг макони бўлган ушбу билим маскани ташриф буюрганларда ўзгача таассурот ва мамнунлик ҳиссини уйғотди. Кейинчалик ушбу даргоҳдаги бой фонддан фойдаланиш истагидагилар Миллий кутубхонага аъзо бўлишди ва бу ўзлари учун манфаатли билимларни эгаллашга хизмат қилишига умид билдиришди. Ўз навбатида, ташриф буюрганлар бу каби маданий тадбирларни ташкил этган, ўтказилишида хизмат қилаётганларга катта миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Режага кўра вилоятимизда фаолият юритаётган диний соҳа вакилларининг Алишер Навоий номидаги киносарой, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари ҳам назарда тутилган.
Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар ҳақидаги ахборотларни келгусида тақдим этиб борамиз. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.