Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Янгийўл тумани отинойилари мактаб ўқувчи қизлари билан жонли мулоқот ташкил этишмоқда

Янгийўл тумани отинойилари мактаб ўқувчи қизлари билан жонли мулоқот ташкил этишмоқда

Тошкент вилояти Янгийўл тумани бош отинойисининг ташаббуси билан Туман халқ таълими билан ҳамкорликда махсус иш режа тузилиб, Янгийўл туманида фаолият олиб бораётган 16 нафар отинойиларни жалб қилган ҳолда ҳудуддаги 70та мактабда қизлар учун давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Давра суҳбатлари: “Оқила қизлар бўлажак оила бекаси”, “Кийиниш маданиятининг энг нозик жиҳатлари”, “Қизларга одоб – ахлоқ қоидаларини сингдириш, оила ва жамиятда ўз ўринларини топишда психологик кўмаклашиш ва маънавий етукликни шакллантириш”, “Қизларда нутқ ва муомала маданиятини ривожлантириш”, “Эрта никоҳ, туғруқ ва қонуний никоҳдан ўтмасликнинг салбий оқибатлари” каби мавзуларда ўтказилмоқда. Ушбу учрашувлар қизларга жуда маъқул келиб, кўтаринки кафиятда бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, бу тадбирларда китобхонликка ҳам тарғибот қилинмоқда, сўнгги ўқиган китоблари юзасидан қизлар билан муҳокамалар, фикр – мулоҳозалар билан ўртоқлашилмоқда. Бундай тадбирлар режа асосида тумандаги барча мактабларда ташкил этилиши назарда тутилган бўлсада, тадбир ўтказилган мактаб қизлари давра суҳбатидан ўзларига керакли хулосалар чиқарганликларини, бу тарздаги жонли мулоқот жуда мароқли ўтганлигини таъкидлаб, мунтазам равишда, ҳар ойда ташкил этилишини таклиф қилдилар.