Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун – 2021 йилнинг 11 январь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов бошчилигида вилоятнинг туман ва шаҳарлари бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020 йилда вилоят диний соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар ва йўлга қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Айниқса, пандемия шароитида масжидлар ва имом-хатиблар томонидан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар эътироф этилди.

Шу билан бирга, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да диний соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар, режалар билан ўртоқлашилди. Айниқса, намозхонлар учун қулай шароитларни ташкил этиш бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, ушбу йилда якунланиши режалаштирилган масжидларда қилинадиган тадбирлар бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Йиғилишда ҳар бир имом-хатиб, имом ноиби, отинойилар, масжидда фаолият олиб бораётган бошқа ходимлар, умуман, соф Ислом таълимотини тарғиб қилишда иштирок этаётганларнинг масъулияти, олдида турган вазифалари муҳокама қилинди. Ҳар бир ходим ўз илм ва малакасини ошириб бориши, тартиб-интизомга амал қилиши, вазифа ва ваколатларини виждонан бажариши лозимлиги таъкидланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan