Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти шаҳар ва туман бош отинойиларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилояти шаҳар ва туман бош отинойиларининг йиғилиши бўлиб ўтди

2017 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бош имом-хатибларининг хотин –қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда 20 ноябрь куни Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда хотин – қизлар ўртасида носоғлом диний ғоялар таъсирига тушиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш, ахлоқсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, одам савдоси, оилавий ажрим, ОИТС каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларини, тушунтириш ишларини янада ривожлантириш лозимлиги, «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак», деган туйғуни ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар онгида шакллантириш, бефарқлик, лоқайдликка барҳам бериш, ҳар бир оила, ҳар бир маҳалланинг жиноятчиликдан холи бўлиши, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг муҳим шарти эканлиги муҳокама қилинди, отинойиларга тегишли кўрсатмалар берилди ва вазифалар юкланди.

Шунингдек, Мавлид ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида суҳбат ташкил этилиб, қизиқарли савол – жавоблардан иборат викторина ўтказилди. Викторинада фаол иштирок этган отинойиларга эсдалик учун илм зиёси бўлган – китоблар совға қилинди.