Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти ҳожиларига Ҳаж бўйича навбатдаги тушунтиришлар берилди

Тошкент вилояти ҳожиларига Ҳаж бўйича навбатдаги тушунтиришлар берилди

Сизга маълумки, мана бир неча кунлардан бери юртимизнинг ҳожилар муқаддас Ҳаж сафарини адо этиш учун жўнаб кетмоқдалар. Тошкент вилояти ҳожиларининг охирги гуруҳи ҳам куни кеча Мадина шаҳрига йўл олдилар. Илгарироқ етиб борганлар эса муқаддас қадамжоларда зиёрат ва ибодатларини амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Макка шаҳридаги ҳожилар учун Ҳаж амалларини бажариш бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкент вилояти бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов йиғилганларга Ҳаж қилиш тартиби, сабр ва ният, Ҳаж фазилатлари, Ҳажжи мабрур ҳақида тушунтириш ва кўрсатмалар бердилар.

Ўз навбатида ҳожиларимиз Аллоҳ таолого беҳисоб ҳамду саноларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларини йўллар эканлар, кўрсатилаётган хизмат, ташкил этилган имкониятлар, вақтида берилаёган кўмагу маслаҳатдан миннатдор эканликларини изҳор қилдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шахзода Файсал ибн Салмон Ўзбекистондан ташриф буюрган ҳожиларни энг тартибли ҳожилар сифатида эътироф этган. Имом Бухорий, Ҳаким Термизийларнинг авлодларига берилган бундай баҳодан ҳар бир инсоннинг қалбида ифтихор туйғуси уйғониши табиий.

Ҳожиларимизга Ҳажжи мабрур даражотлари насиб этишини дуолар қилиб сўраб қоламиз.