Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти отинойиларининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Тошкент вилояти отинойиларининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Куни кеча Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг йил якунлари бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, отинойилар келгусидаги фаолиятлари давомида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар, диққат қаратилиши керак бўлган жабҳаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш сўнгида 2018 йил сарҳисобларига кўра “Энг фаол отинойи” аниқланди ва вакилликнинг ташаккурномаси билан мукофотланди. Шунингдек, 2018 йилда “ОАВда энг фаол иштирок этган отинойи”, “Энг интизомли отинойи”, “Энг фаол китоб тарғиботчиси”, “Энг намунали либос соҳибаси” ҳам аниқланди. Барча отинойиларга вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари ва илм зиёси бўлмиш китоблар туҳфа қилинди.

Камтарона меҳнатлари учун кўрсатилган эътибор ва эътироф учун миннатдор бўлган отинойилар келгусида ватан равнақи, дин ривожи, халқ манфаатлари йўлида янада шижоат билан меҳнат қилишларини таъкидладилар.