Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти отинойилари учун илмий ўқув семинари ташкил этилди

Тошкент вилояти отинойилари учун илмий ўқув семинари ташкил этилди

Бугун 2018 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган отинойиларнинг илмий ва касбий маҳоратларини юксалтириш бўйича илмий ўқув семинари ўз ишини бошлади. Ушбу семинар ҳудуднинг Бўка ва Зангиота тумани ҳамда Чирчиқ шаҳрида уч гуруҳга бўлинган ҳолда 17-19 апрель кунлари давомида ўтказилади.

Ўқув семинарида “Ислом ва иймоннинг моҳияти ва асослари”, “Таҳорат, ғусл, таяммум, намоз, рўза, закот ва ҳаж ибодатларига оид ҳукмлар”, “Ислом тарихи: Пайғамбарлар (алайҳимус салом), саҳобалар, тобеинлар ва табаъа тобеинлар ҳақида”, ““Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти”, “Турли диний ёт оқимлар ва уларга раддиялар”, “Қуръони Карим ва Ҳадиси шариф моҳияти ва тарихи”, “Болани эмизиш (разоъ) масаласи” каби масалаларда, шунингдек, никоҳ, талоқ, жаноза, эҳсон, исроф, мавлид ва бошқа маросимлар ҳақида мутахассис ва олимлар томонидан маърузалар қилинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўқув семинар дастурига “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳаёти ва ижодлари” номли алоҳида мавзу киритилган. Шу билан бирга, унда отинойиларнинг фаолиятига кўмакчи бўлган тавсиявий адабиётлар рўйхати ҳам тақдим этилади.

Семинар иштирокчилари мавзулар ва фаолиятлари давомида юзага келаётган масалалар юзасидан мутахассислардан тушунтиришлар, қизиқтирган саволларига жавоблар олиш имконига эгалар.

  

Битта фикр

  1. ЯРАТГАН ЭГАМ БАРЧА МУМИНА АЁЛЛАРИМИЗИ УЗ ПАНОХИДА АСРАСИН ШУ МУМИНА АЁЛЛАР ИЧИДА МАНИНГ ХАМ ОНАЖОНИМ БОРЛИГИДАН БАХТЛИМАН АЛЛОХИГА БЕХИСОБ ШУКУРЛАР БУЛСИН! ЮРТ БОШИМИЗГА ТАШАККУРЛАР.