Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти отинойилари Коронавирусга қарши

Тошкент вилояти отинойилари Коронавирусга қарши

Коронавирус балоси нафақат мамлакитимизни, балки бутун дунёни ташвишга солаётган муаммога айланиб улгурганлиги барчангизга маълум. Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни унинг салбий оқибатларига доир аянчли маълумотлар билан танишар эканмиз, олдини олиш чора-тадбирларига доир ҳам керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда. Шунингдек, юртимизга келган бу офатни даф қилишда ҳар бир инсоннинг масъулияти ҳам тушунтирилмоқда.

Тошкент вилояти отинойилари ҳам мана шундай синовли кунларда балодан қутилишга ўз ҳиссаларини қўшиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Хусусан, кам таъминланган, ночор, ёрдамга муҳтож, кекса ва боқувчисини йўқотганларга саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқдалар. Шу билан бирга, тиббий ниқобларни тикиб, эҳсон қилмоқдалар.

Дунё бўйлаб кенг тарқалган, пандемия даражасига кўтарилган ушбу офатнинг кўтарилишини сўраб, ибодатлар қилмоқдалар. Жумладан, вилоят отинойилари томонидан шу кунга қадар 51 та бутун Хатми Қуръон, истиғфор, Солатан нария, Солатун тунажжина, салавотлар ўқилиб, Аллоҳ таолонинг нажотига, тез кунларда бу балонинг даф бўлишига умид қилган ҳолда дуолар қилинмоқда.

Хайрли ишлар, ихлосли дуо ва истиғфорлар давом этади! Иншааллоҳ, қилинаётган хайрли амаллар, Хатми Қуръонлар, тавба ва дуолар сабаб Аллоҳ таоло бу дарддан бутун дунёни тез орада фориғ этади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]