Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилояти имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази биноси катта мажлислар залида Тошкент вилоят имом-хатибларининг 2019 йил биринчи ярми якуни бўйича умумий мажлиси ташкил этилди.
Унда 2019 йил биринчи ярми якуни, ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар, имом-хатиблар, имом ноиблар, бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг меҳнат фаолияти самарадорлигини янада ошириш, имом-хатиблар ва фуқаролар йиғинлари раислари ўртасидаги ҳамкорлик чора-тадбирларини такомиллаштириш ва ОИТС инфекцияси ва унинг олдини олиш масалалари атрофлича танқидий тарзда муҳокама этилди.


Даставвал вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов 2019 йил биринчи ярми якуни, ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларга оид ҳисоботини тақдим этиб, ҳисобот якунида имом-хатиблар, имом ноиблар, бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг меҳнат фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари А.Қўчқоров, вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими З.Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири А.Қаюмов ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси О.Анваровлар сўзга чиқиб, унда имом-хатиблар ва фуқаролар йиғинлари раислари ўртасидаги ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш, самарадорлигини янада ошириш чораларини белгилаб бердилар.


Унда жумладан, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, эрта никоҳ ва туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, ёрдамга муҳтож, бемор, шунингдек, нотинч, диний ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, хусусан, Президентимиз ташаббуслари билан Сурия жангоҳларидан ватанга қайтарилган фуқаролар билан яқиндан ишлаш, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳамкорликда ижобий ҳал этиш чораларини кўриш масалалари муҳокама этилди. Амалдаги ҳамкорлик ишлари танқидий баҳоланиб, йилнинг иккинчи ярмидаги вазифалар бирма-бир белгилаб олинди.
Ўз навбатида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази масъул ходими Ҳ.Латипов “ОИТС инфекцияси ва унинг олдини олиш” мавзусида атрофлича тушунчалар бериб, қатнашчиларни ОИТС инфекцияси ва унинг олдини олишга доир қўлланмалар билан таъминлади.