Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти имом-хатиблари ва уларнинг ноиблари Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича кўрикдан ўтказилдилар

Тошкент вилояти имом-хатиблари ва уларнинг ноиблари Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича кўрикдан ўтказилдилар

Мамлакатимизда Қуръони Карим ва унга бўлган муҳаббатни кучайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар барчамизга маълум. Ана шундай ислоҳотларнинг давоми ўлароқ диний соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг бу борадаги илмларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириғига асосан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳамда уларнинг ноиблари 3та ҳудудга бўлинган ҳолда 9-11 апрель кунлари “Махсус ҳайъат” томонидан Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича кўрикдан ўтказилдилар.

Ушбу кўрикни ўтказишдан мақсад, имом-хатиб ва имом ноибларининг ўз устиларида янада кўпроқ ишлашлари, тажриба ва билимларини орттиришларини таъминлашдан иборатдир. Бунинг учун Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари ва энг иқтидорли талабалари ҳамда “Махсус ҳайъат” аъзоларини жалб қилган ҳолда тажвид илми бўйича ҳафталик ўқув семинарлари ташкил этилади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]